«Фотошедеври» нашри дунёнинг турли минтақаларидаги табиат яратган ғаройиб, ақлга сиғмас маконларнинг суратларини тақдим этди.
Мангу олов шаршараси, АҚШ
Ушбу ғайриоддий шаршара Нью-Йоркда жойлашган. Сувлар оқими орасида яширинган ғор ичидаги олов деярли ўчмайди. Бу маълум шароитда оловланадиган табиий газнинг буғланиши билан боғлиқ.
Америка ҳиндуларида сўнган оловдан қайта ёққан одам бахтиёр бўлади деган афсона мавжуд.
Франгокастелло қалъаси, Греция
Крит ороли ҳатто ҳужжатларда қайд этилган ўзининг қўрқинчли сароби билан машҳур. Ҳар йили май ойининг охирида қуролланган жангчилар ва отлиқлар соясини Агиос Хараламбос монастиридан Франгокастелло қўрғонига ўтилади. Ушбу ҳодисани эрта тонгда, денгиз тинч, ҳаводаги намлик юқори бўлганида кузатиш мумкин. Сароб ўн дақиқага яқин давом этади.
Чехиядаги чалкаш ер ости йўллари
Афсонага кўра, ушбу чех ер ости йўллари қаъридан органнинг ажойиб мусиқаси эшитилиб туради. 1996 йилда олимлар ушбу жойни қидириб топди. Бу тўққиз метр чуқурликка эга ер ости йўли бўлиб, орган ўлчамидаги мусиқий асбоб сиғадиган бирорта ҳам хона жойлашмаган.
Тошли ўрмон, Хитой
Бу ердаги тошли ўрмон камида 200 миллион йил олдин пайдо бўлган. Тошлар қуриган денгиз ўрнида, оҳактош конларидан ҳосил бўлган. Ер пўстлоғининг тектоник ўзгариши бу каби ғаройиб тош тузилмаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Беш рангдаги дарё, Колумбия
Кано-Кристаллес дарёси йилнинг асосий қисмида оддий дарёлар каби кўринишда бўлади, бироқ ёз фаслида турфа рангли гилам кўринишида бўлади. Бунга сабаб дарёда ўсадиган турли ноёб ўсимиклардир.
Қонли шаршаралар, Антарктида
Ушбу қон каби қизил шаршара ҳатто -10 даражада ҳам музламайди. Бу музликнинг суви энг совуқ сувлардан бири ҳисобланади. Гарвард университетининг бир гуруҳ олимлари «қонли» дарёнинг бундай рангда бўлишига сабаб унинг таркибидаги микроблар эканлигини исботлади.
Изоҳ (0)