Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри жанубида юз берган икки портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 18 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, биринчи портлаш террорчи бомба билан жиҳозланган автомобилда асосан шиалар истиқомат қилувчи Абу-Дашир даҳасига кираётганида, текширув вақтида содир бўлган. Иккинчи худкуш Абу-Даширдаги полиция маҳкамаси яқинида машинани портлатиб юборди.
Бағдод вилояти операциялар штабининг қайд этишича, Ироқ разведкаси тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида хабардор бўлган. Шу муносабат билан Ироқдаги назорат-ўтиш пунктларида хавфсизлик кучайтирилган эди.
Изоҳ (0)