Дунё бўйича 250 миллионга яқин одам йилига ҳеч бўлмаганда бир марта наркотиклар истеъмол қилади, улардан 30 миллиони доимий наркомандир. Бу ҳақда БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Бугунги кунда дунё бўйича ярим миллиард одам наркотиклар қабул қилади. Буни йилига бир марта тажриба тариқасида амалга оширадиган кишилар ҳам шулар жумласидандир. Улардан 30 миллиони муаммоли тоифага киради. Улар наркотик қарамлик ва у билан бирга кечувчи хасталиклардан азият чекади», — дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига қараганда, наркотикларни истеъмол қилиш сайёра аҳолиси сонига мутаносиб равишда ошиб бормоқда.
Ҳар йили наркотиклар туфайли дунёда 200 минггача одам ҳалок бўлмоқда. 11,5 миллион киши наркотикларни инексион усул ёрдамида қабул қилади. Улардан 52 фоизи гепатит С билан, 14 фоизи эса ОИВ билан касалланган.
«Бу рақамлар ортида миллионлаб одамлар ва уларнинг яқинларининг азоб-уқубатлари турибди», — дея таъкидлайди БМТ вакили.
Изоҳ (0)