Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден Гонконг миграцион ҳукуматининг Шри-Ланка ва филиппинлик қочоқлар гуруҳига бошпана беришни рад этиш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Улар 2013 йилда Сноуденга бошпана берган эди, деб ёзади «ТАСС».
Сноуден ўзининг видеомурожаатида бу қарорни очиқдан-очиқ адолатсизлик деб атади.
«Улар дуч келган ҳолат ҳимоя сўраб мурожаат қилган кишиларнинг ошкора адолатсизлигидир. Биз бунинг ортида ким турганлигини билмаймиз, бироқ Гонконг ҳукуматида кимдир бу оилаларни зудлик билан ғойиб бўлишини истамоқда», — дейди Сноуден.
Гап икки фарзандга эга Шри-ланкалик эр-хотин ва ушбу мамлакатнинг яна бир фуқароси, филиппинлик қочоқ ва унинг тўрт ёшли қизи ҳақида бормоқда. Улар 2013 йилда Сноуден ушбу мегаполисда яширинганда икки ҳафта давомида унга бошпана берган.
Изоҳ (0)