Daimler концерни раҳбари Дитер Цетше A-Class’даги Mercedes-Benz хэтчбек суратини намойиш қилди. Суратда унинг камуфляжи тўлиқ бекитилган. Тест-драйв давомида олинган суратни Цетше Linkedln ижтимоий тармоғига жойлади, деб ёзади «Мотор».
A-Class оиласининг келажакдаги кўринишини апрелда Шанхайдаги моторшоуда намойиш этилган Concept A Sedan концепт-карига қараб тасаввур қилиш мумкин.
Ҳозирда модель 150 ва 211 от кучига эга моторлар билан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, 381 от кучига қадар кучланувчи икки литрли турбомотор билан жиҳозланган «ўқланган» модификацияси ҳам бор.
Изоҳ (0)