Арманистон президенти Карен Карапетянни Арманистон бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари мамлакат ҳукумати истеъфога чиққани ва уларнинг истеъфоси президент томонидан қабул қилингани маълум қилинган эди. Карапетян эски ҳукуматнинг ҳам раҳбари эди.
Мамлакат конституциясига мувофиқ, янги парламентнинг биринчи йиғилиш куни ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.
Қонунга мувофиқ, янги бош вазир ўн кун ичида тайинланади, янги ҳукуматнинг шакллантирилишига эса яна 20 кун вақт берилади.
«Газпром»нинг собиқ топ-менежери Карен Карапетян 2016 йил сентябрида бош вазир этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)