16 май куни Тошкент шаҳрида иккита ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
Ўша куни соат 09:05 да Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси 95А-уйда Nexia-2 русумли автоуловнинг орқа юкхона қисми ҳамда ёнида турган «Газ-5201» русумли автоуловнинг кузов қисми ёнган. Ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.
Бундан ташқари, соат 21:49 да Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 24-уйда тўрт квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёнган. Ушбу ёнғиннинг тахминий сабаби — электр симларининг қисқа туташуви.
Изоҳ (0)