Буюк Британия бош вазири Терез Мэй Трампнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ўта махфий маълумотларни тақдим этгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг фикрича, АҚШ президенти ахборотни кимга улашишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир. Нима бўлишидан қатъий назар, Буюк Британия АҚШ билан разведка маълумотларини алмашишда давом этади.
«Трамп ким биландир Оқ Уйда муҳокама қиладиган нарсалар президент Трампнинг шахсий ишидир. Биз АҚШ билан разведка маълумотларини алмашишда давом этамиз», — таъкидлади ҳукумат раҳбари.
Олдинроқ The Washington Post нашри Дональд Трамп Оқ Уйдаги музокаралар чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка мутлақо махфий маълумотни етказганлигини тахмин қилганди. Сенат вакили Жон Маккейн АҚШ президенти махфий ахборот билан бўлишиш ҳуқуқига эгалигини айтган эди.
Трамп ҳам Twitter орқали буни тасдиқлади.
Путин бу хабарларни «сиёсий шизофрения» деб баҳолади.
Изоҳ (0)