Жанубий Африка Республикаси давлат хавфсизлиги вазири Дэвид Махлобо парламентдаги чиқиши чоғида чет эл ҳукуматларининг агентлари мамлакатда амалдаги режимни алмаштириш мақсадида ҳаракат қилаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Баъзи ҳукуматлар ўзларининг тор миллий манфаатлари йўлида яширин тактикадан фойдаланади ва бошқа мамлакатлардаги вазиятни издан чиқаришга уринади. Ўтган йили улар ички кучлар билан шерикчиликда ўз саъй-ҳаракатларини давом эттирди, бизнинг демократик ва конституцион ютуқларимизни йўққа чиқаришга уринди», — маълум қилди вазир.
Унинг сўзларига қараганда, шу мақсадларда тилга олинган кучлар ОАВдан, ноҳукумат ташкилотларидан, чет эл компанияларидан фойдаланиб келмоқда. Унинг таъкидлашича, агентлар мухолифат фаолиятини молиялаштиради, вазирликлар ва диний ташкилотлар таркибига кириб олиб, уларнинг ходимларини ўзига оғдириб олади.
Махлобо фикр эркинлиги ва ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлик масаласида мувозанатни топишга чақирди.
Изоҳ (0)