БААнинг Шаржа шаҳрида олти эркак бир ҳафта давомида учта инкассация машинасидан 1,4 миллион дирҳам (қарийб 382 000 доллар) ўғрилаганликда айбланиб, суд олдида жавоб бермоқда, дея ёзади UAE Inside.
Ўғрилик 2016 йилнинг декабрь ойида содир бўлди. Мазкур иш юзасидан дастлабки суд эшиттируви 15 май, душанба куни бўлиб ўтди. Жиноят 1–3 кун оралиғида содир этилгани маълум қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўда 19 кишидан иборат, шулардан атиги 6 нафари қўлга олинди. Содир этилган учта жиноятдан кейин тўда тўртинчи инкассация машинасини ўмармоқчи бўлди, аммо БАА полицияси уларни тўхтатиб қолди.
Қўлга олинган икки киши ўз айбини тан олди, аммо хавфсизлик ҳодимларига ҳужум қилганини рад этмоқда. Яна бири судга умуман келмади. Қолганлари ўғрилик амалга оширилганини бутунлай рад қилмоқда.
Ушбу жиноий иш юзасидан навбатдаги суд эшиттируви 1 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)