Халқаро ҳарбий коалициянинг Абу Камол шаҳрига (Дайр аз-Завр вилояти) берган авиазарбалари оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сурия телеканалининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми болалардир. Яна ўнлаб одамлар турли даражада жароҳатлар олди.
Таъкидланишича, вайроналар остида кўплаб одамлар қолиб кетган, шу боис қурбонлар сони янада ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)