Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Биз сиз учун кўпчилик тез-тез унутиб қўядиган асосий қоидаларни тўпладик.

Фото: «Pohudejka.com»

Фото: «Pohudejka.com»

Яшаш тарзингизни ўзгартиринг. Соғлом овқатланиш— бу вақтинчалик чора эмас, балки бутун ҳаётингиз давомида амал қилишга тўғри келадиган фойдали одат. Буни тушуниб етганингиздагина қоидаларни бузиш камаяди. Албатта, ҳар куни иродангизни ишга солишга тўғри келади. Ўзингиз учун энг муҳимини белгилаб олинг ва аниқ тузилган режага амал қилинг.

Севимли ширинликлар ўрнини босувчи ўхшашини топинг. Агар сиз стрессни пишириқлар ва конфетлар билан босишга одатланиб қолган бўлсангиз, уларни олма ва сабзига алмаштиринг. Бундай муаммоларингизни бошқа усуллар билан бартараф қилишга ўрганинг, масалан йога машқлари билан. Ўзингизни оқловчи баҳоналар ахтарманг!

Зарарли озиқ-овқатларга қарши уруш эълон қилинг! Таомномадан нон, газли ичимликлар, пакетли шарбатлар, конфетларни чиқариб ташланг. Агар ширинликлардан тўлиқ воз кеча олмасангиз ҳам улар миқдорини 20 фоизгача қисқартиринг.

Мунтазам равишда шуғулланинг. Спорт машғулотларининг энг яхши режаси— бир ҳафтада беш-етти марта машғулотга қатнашиш.

Мунтазам равишда овқатланинг. Ҳар тўрт соатда овқатланиш кўп ейишдан сақлайди.

Кунлик режимга риоя қилинг. Аниқ тузилган режага риоя қилсангиз, машқларни ҳам, уй ишларини ҳам бажаришга улгурасиз.

Оқсил ва ёғларни кўпроқ, углеводларни эса камроқ истеъмол қилинг. Клетчаткаларни унутманг. Брокколи енг, унинг калорияси жуда паст бўлиб, у меъда-ичак йўллари фаолиятини тартибга солади, жигарни тозалайди ва мия фаолиятини фаоллаштиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар