Magnum Photos агентлигининг Париждаги бўлимини собиқ муҳаррири Айпери Карабуда Эсер Dronescapes фотожамланмасига 250 та суратни тўплади. Бу суратларни Thames & Hudson нашриёти бир неча кун олдин чоп этди, деб хабар берди Insider Pro.
Ушбу жамланмани яратишда Эсер 130 нафар сураткашнинг дронлар ёрдами суратга олган 100 мингдан ортиқ расмларини кўриб чиқди.
«Аксарият аэросуратлар бир бирига ўхшайди. Уларнинг муаллифлари парвоз фикридан илҳом олиб, фазонинг юқоридан кўриш мумкин бўлган гўзаллигини етказиб беришга ҳаракат қилган», — деди Эсер.
Изоҳ (0)