15 май соат 08:00 дан 16 май 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида тўртта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти орқали маълум қилинди.
Жумладан, 15 май куни соат 12:41 да Чилонзор тумани, Бешқўрғон кўчасида ёнма-ён жойлашган учта хонадон 200 квадрат метр майдонда ёнган. Соат 15:55 да эса Юнусобод тумани, Минор мавзеси 68-уй орқасида эса дарахт ёнган.
Бундан ташқари, соат 17:35 да Олмазор тумани, Чимбой даҳаси 1-уй олдидаги жар ёқасидаги 30 квадрат метр майдонда чиқиндилар ёнган. Ниҳоят, ўша куни соат 23:41 да Олмазор тумани, Қорақамиш 2/5 даҳаси, 1-А уй орқасидаги ташландиқ бино ичидаги 5 квадрат метр майдонда ахлат ёнган.
Барча ёнғинларнинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)