Қозоғистонда авиачипталар, дипломлар, миграцион муҳрлар ва бошқа баъзи ҳужжатлар тез-тез қалбакилаштирилмоқда. Бу ҳақда республика ИИВ давлат тили ва ахборот департаменти директори Олмос Садубаев маълум қилди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Ички ишлар органлари томонидан йил бошидан буён «Сохта ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар, почта тўловлари давлат белгилари, давлат мукофотларини тайёрлаш, қалбакилаштириш» моддасида кўзда тутилган 1 530 та жиноий ҳуқуқбузарлик қайд этилган.
Садубaевнинг маълум қилишича, асосан авиачипталар, дипломлар, миграцион полициянинг миграцион вақарадаги вақтинчалик рўйхатга олиш босма муҳри, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш бўйича материаллар қалбакилаштирилмоқда.
Изоҳ (0)