Франция президенти Эмманюэль Макрон Гавр шаҳри мэри, 46 ёшли Эдуар Филиппни янги бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Яқин вақт ичида Филипп янги вазирлар маҳкамасини шакллантириши лозим бўлади.
Express нашрига кўра, Макрон ўнг сиёсатчини ҳукумат раҳбари этиб тайинлар экан, бу билан июлда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида марказчиларга етакчиликни таъминлаб беришга уринмоқда.
Эмманюэль Макрон 14 май куни президентлик лавозимига киришди. У мазкур лавозимда Франсуа Олланднинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)