Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 10-турида энг кўп мухлис «Навбаҳор» — «Қўқон—1912» беллашувига ташриф буюрди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Бу 2017 йилги мавсум ҳисобидан рекорд кўрсаткичдир.
Тошкент клублари эса ва ниҳоят сўнгги ўринда бўлавериш тамғасидан қутулиб қолди. Жумладан, раҳбарияти ўзгарган «Пахтакор»нинг «Бухоро»га қарши учрашувини томоша қилиш учун 5.650 нафар ишқибоз ташриф буюрди. «Локомотив» — «Қизилқум» учрашувини эса 1.155 нафар мухлис стадиондан кузатиб борди.
10-турдаги энг ёмон натижа Фарғонада қайд этилди. Сўнгги ўринда бораётган «Обод»ни қабул қилган «Нефтчи»нинг уй учрашувини 758 мухлис стадионда кузатган. Бунда учрашув назоратчиси ишқибозларни қўлбола кўринишида санаб чиққан бўлиши катта эҳтимол.
Маълумот учун, «Навбаҳор» кетма-кет иккинчи бор турдаги энг яхши натижани қайд этмоқда.
Изоҳ (0)