Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россия мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган парламент сайловига таъсир ўтказа олишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Унинг фикрича, воқеалар бу тарзда ривожланиши реалликдан у қадар узоқ эмас.
Борис Жонсоннинг The Telegraph нашрига берган интервьюсида таъкидлашича, Россия учун сайловда Жереми Корбин бошчилигидаги Лейбористлар партияси ғалаба қозонгани маъқул.
Шу интервью чоғида Жонсон Brexit’да Брюссель ғирром ўйин қилиши мумкинлигини билдириб ўтган эди.
Изоҳ (0)