Бугун — 13 май куни Самарқанд шаҳри спорт мухлисларини қизиқтириши мумкин бўлган икки ўйинга мезбонлик қилади.
17:30 да футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 10-тури доирасида «Динамо» ва «Насаф» клублари майдонга чиқиб келади. Ўтган мавсумни мамлакат Биринчи лигасида ўтказган Самарқанд клубининг уй учрашувларида бу йил стадион мухлислар билан гавжум.
Ўзбекистон Олий лигаси 10-тур беллашувлари 13 май, шанба
«Динамо» — «Насаф»
19:00 да эса Uzbek Tigers боксчилари WSB доирасида Cuba Domadores’га қарши рингга чиқади. Мусобақанинг чорак финалидан жой олган бу тўқнашув илк бор Самарқандда ўтади. Гуруҳ босқичининг Қозоғистон, Россия ва Хитой жамоаларига қарши ўйинлари пойтахт Тошкентда бўлиб ўтганди.
Жаҳон бокс серияси Чорак финал 13 май, шанба
Uzbek Tigers — Cuba Domadores
Изоҳ (0)