АҚШ президенти Дональд Трампнинг 25 май куни НАТОнинг Брюсселдаги саммитига илк ташрифи икки кунлик бўлиб, унинг делегацияси таркибига мингга яқин одам киради. Бу ҳақда ҳукумат манбасига таяниб, La Derniere Neure газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«АҚШ президенти Бельгия пойтахтига 24 май куни кечқурун етиб келади ва The Hotel меҳмонхонасига йўл олади. Президент 25 май куни Саройда қирол ҳузурига ташриф буюради ва Шарл Мишель (бош вазир) билан учрашади. Шундан сўнг НАТО саммити доирасида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар режалаштирилган. 25 май куни кечқурун унинг самолёти Сицилияга йўл олади (у ерда ‘еттилик’ саммити бўлиб ўтади). Америка делегацияси таркибига мингга яқин одам киради», — дея хабар беради нашр.
Европа Иттифоқи институтининг маълум қилишича, Трампнинг Европа Иттифоқи раиси Дональд Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашиши белгиланган.
Изоҳ (0)