Москвада 11 май, пайшанба куни кечки пайт май ойи учун ноодатий қор ёға бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Синоптиклар 11 май куни Москва вилоятининг баъзи туманларида қор ёғиши мумкинлиги, бироқ у 12 май, жума куни эриб, ҳаво ҳарорати саккиз даражагача исишини маълум қилди.
Аввалроқ «Москва бирлашган энергетика компанияси» совуқ об-ҳаво туфайли турар-жой ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик узатишни яна йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинган эди.
Москвада кейинги бир неча кун давомида иқлим меъёрларидан сезиларли даражада орқада қолаётган совуқ об-ҳаво, қор ёғиши кузатилмоқда.
Изоҳ (0)