Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй илк бор Facebook Live доирасида тўғридан-тўғри саволлар ва жавоблар эфирини ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тадбир 15 майда ўтказилади ҳамда iTV телеканали эфирида кўрсатилади. Мэй билан савол-жавобларга 45 дақиқа ажратилади.
Эфирда бошқа сиёсатчилар — Жереми Корбин, Никола Стержен, Тим Фаррон, Пол Наттолл, Лианн Вуд ва Кэролайн Лукаслар ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)