Депутат ва сенаторлар томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ижросини ўрганиш жараёнида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятида мавжуд камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жумладан, 13 мактабгача таълим муассасасига боғча ёшидаги 6530 боланинг 1875 нафари қамраб олинган. Мактабгача таълим муассасаларида олий маълумотли мутахассис педагог кадрлар етишмайди. Соҳада ишлаётган ходимларнинг 11 фоизи олий, 89 фоизи ўрта махсус маълумотга эга.
Шунингдек, умумтаълим мактаблари кутубхонаси талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Бешта умумтаълим мактабида тиббиёт хонаси, еттита умумтаълим мактабида ошхона ёки буфет, учта умумтаълим мактабида спорт зали умуман йўқлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)