Молия вазирлигининг қарори билан Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади Norma.

Foto: “K-sc.ru”

Фото: «K-sc.ru»

Бугунги кунда коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар прогноз қилинган тушум 100 фоизга тўпланган тақдирда, йиғилган маблағнинг 10 фоизини фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ажратиб, уларни рағбатлантиради.

Аммо тузатишлар кучга киргач, уларнинг ўзаро молиявий муносабати қуйидагича бўлади:

  • режа 100 фоиз бажарилса, умумий суммадан 10 фоиз берилади;
  • режа 75 фоиздан ошса, умумий суммадан 5 фоизгача берилади;
  • электр энергия бўйича тўловлар 100 фоиз йиғилса — туман ёки шаҳар электр таъминоти корхоналари тақдим этган топшириқ-рўйхатларда санаб ўтилган одамлардан ундирилган муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи суммасидан 2 фоизгача берилади.

Ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида чоп этилгандан (2017 йил 10 май) 3 ой ўтиб кучга киради.