1600 дан зиёд муҳожир Парижнинг шимолий қисмидаги қочоқлар лагеридан кўчирилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Лагердан кўчирилган жами 1609 нафар киши қочоқларни жойлаштириш бўйича идорага йўналтирилди.
Лагерда Афғонистон, Судан ва Эритреядан келган фуқаролар яшар эди.
Аввалроқ Франция ҳукумати Парижнинг шимоли-шарқидаги қочоқлар лагерларини бўшата бошлагани, ушбу жараёнда 350 нафар полиция ходими иштирок этгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)