Ўзбекистон Санъат академиясининг 13 апрелдаги буйруғи асосида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрет учун танлов эълон қилинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Foto: UzNews

Фото: UzNews

Танловда профессионал рассомлар иштирок этиши мумкин. Расмларнинг ўлчамлари эркин танланади.

Тайёр ишлар 2017 йил 31 июлга қадар Тошкент фотография уйида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Санъат академияси совғалари билан мукофотланади.