Ўртаер денгизида икки кеманинг ҳалокати оқибатида бедарак йўқолганлар сони 250 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги маълумотига кўра, биринчи кема ҳалокати ўтган ҳафта жума куни содир бўлган.
Резинали қайиқ бир неча соат сузганидан сўнг, 132 нафар йўловчи билан чўкиб кетган. Қарийб 50 киши қутқариб олиниб, Поцсалло портига етказилган. Қолганлар бедарак йўқолган деб қайд этилди.
Иккинчи ҳалокат 7 май куни Ливия қирғоқлари яқинида содир бўлди. Халқаро тиббиёт корпусининг маълум қилишича, соҳил қўриқлаш хизмати чўкиб кетган кемадан бир аёл ва олти нафар эркакни қутқариб олган. Қолган 163 нафар киши эса топилмади.
«Шу тариқа, йил бошидан бери Ўртаер денгизини кесиб ўтишга уринган ва ҳалок бўлганлар ёки изсиз йўқолганлар сони 1300 нафардан ошди. 43 мингдан зиёд муҳожир Европага денгиз йўли орқали етиб олди», — дейилади агентлик ахборотида.
Маълумот ўрнида, БМТ томонидан қайд этилишича, Европага Ўртаер денгизи орқали етиб олишни истаган ва бу йўлда ҳалок бўлганлар сони 2016 йилда 3800 нафардан ошган эди.
Изоҳ (0)