Хитойнинг Хэбэй провинцияси Таншань шаҳрида истиқомат қилувчи эркак маҳаллий дарёлардан бирида балиқ овлаётганда номаълум жанговор самолётнинг қаноти ва 16 та снарядни аниқлади. Бу ҳақда «Чжунго синьвэньван» порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айни вақтда мутахассислар ўлчами 5 га 1,5 метр бўлган топилманинг келиб чиқишини аниқламоқда. Снарядларни хавфсиз равишда транспортда ташиш учун воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келган.
Самолётнинг қанот қисми ўрганилиш учун шаҳар маъмуриятига етказилгани қайд этилмоқда.