Франция президентлигига сайловда Эмманюэль Макрон ғалаба қозонганидан сўнг Парижда бошланган норозилик намойишлари чоғида 141 киши қўлга олинди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг сўзларига қараганда, норозиликлар пойтахтнинг шимоли-шарқида рўй берган. Улар полицияга қарата снарядлар отган, шунингдек, давлат мулкига зарар етказган.
Намойишлар 7 май куни бошланиб кетди. «Олға!» ҳаракати етакчиси Макрон ғалаба қозонганидан сўнг унинг рақибаси — Марин Ле Пеннинг тарафдорлари норозилик акциялари уюштира бошлади.