Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилди — 2:0.
Премьер-лига сайти статистикасининг кўрсатишича, Моуриньо ва Венгер жамоалари АПЛда шу вақтга қадар 12 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 5 тасида португалиялик мутахассиснинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда эса ғолибни аниқлаб бўлмаган.
«Манчестер Юнайтед» клуби асосан «Челси» футболчилари таъминлаб келган чиройли анъанани йўққа чиқариб, Лондонда «Арсенал» ҳужумларига туриб бера олмади.
Натижа, албатта, хафа қилди. Ҳеч ким ёрқин футбол кўрсатмади, бироқ умумий олганда алоҳида футболчилар ёмон тўп сурмади.Уэйн Руни яхши ўйнади. Биринчи таймда унда қулай имконият бўлганди, гол урганида ҳаммаси балки бошқача бўларди. Погба эса ўйнамади, Рэшфорд бир неча дақиқага кўринди.
Биз Европа лигасида ғолиб бўлмоқчимиз. Бу тўртликка киргандан яхшироқ. Бу йўлда айрим футболчиларга дам керак.
Жозе Моуриньо, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи
Изоҳ (0)