Англия Премьер-лигасининг якунига етмаган 36-туридан кейин Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» клуби 3-ўринга кўтарилиб олди.
Бу йўлда «шаҳарликлар» Лондон клуби дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. «Сити» бунга қадар 4 та йирик ғалабани қўлга киритган бўлиб, шуларнинг 2 тасида 3:0 ва яна шунчасида 4:0 ҳисобларини қайд этганди.
Бир тур аввал «Олд Траффорд»дан 1 очко билан қайтган «Суонси», бу сафар «Эвертон»ни таслим қилиб, хавфли зонадан бир қадар узоқлашди.
Турнинг қаҳрамон жамоаси «Сандерленд» дейиш мумкин. Тақдирга тан берганига қарамай, Дэвид Мойес жамоаси қолган клубларнинг оёғидан тортишни кечиктирмади ва «Халл Сити»ни ўз домига тортиб кетишнинг уддасидан чиқди.
Англия Премьер-лигаси 36-тур ўйинлари 5 май, жума
«Вест Ҳэм» — «Тоттенҳэм» 1:0
Гол: Мануэль Лансини, 65 (1:0).6 май, шанба
Изоҳ (0)