Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимига 6 май куни кутилмаган ташриф уюштирган 32-оилавий поликлиника бош шифокорини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Яшнобод тумани маъмурияти раҳбарлари ва фаоллари йиғилишида Президент тумандаги аянчли аҳвол ҳақида гапирган, айниқса 32-поликлиникага алоҳида тўхталган.
Давлат раҳбари поликлиника ҳудудида ёввойи ўтлар ўсиб ётганини, оддий санитар ва гигиеник меъёрларга амал қилинмаганини таъкидлаб ўтган.
Президент шаҳар ҳокимига ушбу поликлиника бош шифокорини лавозимидан четлаштириш, шунингдек, қисқа мухлат ичида туманнинг барча тиббиёт муассасаларини тартибга келтириш топшириғини берган.
Изоҳ (0)