Австралияда акула уни арқонламоқчи бўлган эркакни тишлаб олди. Бу ҳақда «9news.com.au» сайти маълум қилди.
Воқеа Квинсленд штати қирғоқларида рўй берди. Балиқчи қайиқдан денгизга сакради. У ерда 2,7 метр узунликка эга лимон акуласи сузиб юрган эди. Акула балиқчилик анжомига илашиб қолган эди. Уни озод қилиш мақсадида эркак наҳангни қайиққа олиб чиқмоқчи бўлди.
Аммо балиқчи унинг думига арқон ташлашга уринганида наҳанг чап бериб, эркакнинг оёғидан тишлаб олди. Эркак сонидаги ярани тутганича сувдан чиқиб олишга эришди.
Унинг дўстлари эркакни Кейп-Йорк ярим оролидаги (Квинсленд шимоли) шифохонага етказди.
Акула тутилди, унинг гўштидан краблар учун хўрак тайёрланди.
Изоҳ (0)