Венесуэлада Ансоатеги штатидаги политехника университети талабалар ҳаракати етакчиси ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Воқеа 4 май, пайшанба куни штатнинг Симон Родригес муниципиясида жойлашган ўқув юртида рўй берди. Ўлдирилган Хуан Баутиста Лопес университет қошидаги марказлар федерацияси президенти эди», — дейилади прокуратура хабарида.
У талабалар йиғилишида иштирок этаётганда номаълум шахс яқинлашган ва бир неча бор ўқ узган. Шундан сўнг жиноятчи мотоциклда яширинди. Яна уч киши жароҳат олди.