АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг барча ҳудудида ИШИД ва «ал-Қоида»га қарши курашишда давом этади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги вакили майор Адриан Рэнкин-Геллоуэй баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Коалициямиз аввалгидек ИШИД ва ‘ал-Қоида’ни улар қаерда иш кўраётган бўлса, ўша ерда нишонга олишда давом этади», — деди у, АҚШ Суриядаги деэскалация зоналари устида парвоз қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Пентагон вакили коалиция ўзининг ва Россиянинг самолётларига бўлган таҳдидни минимум даражага туширишга интилишда давом этаётганини билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.