Ғузорнинг «Шўртан» клуби бош директори Шоди Намозов ишдан кетди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Бунга сабаб сифатида унинг саломатлиги кўрсатилган ва Намозов «Пахтакор»га қарши ўйиндан кейиноқ ишдан бўшаган.
Энди жамоа бош директорлиги вазифасини вақтинчалик Виктор Алешников бажаради. Бунга қадар Алешников спорт директори вазифасида фаолият юритиб келаётганди.
Маълумот учун, «Шўртан» клуби ФИФА талаби билан Олий ва Биринчи лига ўртасидаги аросатда турибди. 10 кун ичида ғузорликлар 13 минг АҚШ доллари топиб, сербиялик Урош Милославлевичга тўлаб бермаса, қуйи лигага сургун қилинади.
Эндиликдаги собиқ бош директор Шоди Намозовнинг шу хусусдаги интервьюсини келтирилган ҳавола орқали, бош мураббий Ихтиёр Каримовнинг фикрини эса бу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)