Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат шимоли-шарқида ИШИД террорчилик ташкилотининг қурол-яроғ омборини топди. Бу ҳақда The Star хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Полиция экстремистлар теракт амалга ошириш мақсадида йил давомида қурол-яроғ захирасини ошириб борганлигини тахмин қилмоқда.
Омборда бешта яримавтомат тўппонча, пулемёт тўппонча ва Colt M4 карабини топилганлиги таъкидланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)