АҚШ қирғоқ мудофааси Арктика ҳудудида Россия Федерацияси ҳарбий ҳозирлигининг ўсиб бораётганлигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда хизмат бош қўмондони Пол Заканфт маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ҳозир у ерда аллақандай схема ташкил этилаётганлигини кузатаяпмиз. Бу ташвишланишга сабаб бўлади, чунки биз бу ҳаракатлар мақсадини билмаймиз», — деди Заканфт.
Октябрь ойида АҚШнинг Арктика бўйича махсус вакили Роберт Папп Россиянинг Арктикадаги ҳаракатлари мудофаа характерига эга эканлигини маълум қилган эди.
Охирги йилларда Россия ўзининг шимолий ҳудудларини фаол ўзлаштиришга, жумладан, углеводород қазиб олиш, шунингдек Шимолий денгиз йўлини ривожлантиришга киришди.
Изоҳ (0)