Сурияда россиялик ҳарбий маслаҳатчи подполковник Алексей Бучельников ҳукумат қўшинлари бўлинмаларидан бирининг жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бучельников Суриядаги россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи таркибида эди. У Сурия армияси артиллерия бўлинмаси шахсий таркибини ўқитиш вазифасини бажарган.
Жанговар тайёргарлик бўйича машғулотлар чоғида бўлинма жангари снайперлар томонидан ўққа тутилган. Бучельников олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган.
Россиялик ҳарбий вафотидан сўнг давлат мукофоти билан тақдирлаш учун тақдим этилди.
Апрель ойида Сурияда террорчилар уч нафар россиялик ҳарбийни ҳалок қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)