Дубай расмийлари экологияга таҳдид қилувчи ҳамда йўлларда ёнғин хавфини юзага келтирувчи муаммо — чекиб бўлинган сигареталарни автомобиллардан улоқтиришга қарши курашни кескинлаштирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий The National нашри хабар бермоқда, деб ёзади UEA Inside.
Қонунчиликка ўзгартириш жорий йилнинг 1 июлида кучга киради. Унга кўра, ишлатилган сигаретани автомобилдан улоқтирган ҳайдовчилар минг дирҳам (272 долларга яқин) жарима тўлаши керак бўлади.
Бундан ташқари, қоидабузарларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасига олтита «қора нуқта» қўйилади. 24 та шундай белги тўплаган ҳайдовчи гувоҳномадан маҳрум этилади.
Полициячилар мазкур ҳуқуқбузарлик учун нафақат ҳайдовчилар, балки чекиб бўлинган сигаретани мумкин бўлмаган жойга ташлаган ҳар қандай йўловчини жаримага тортиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)