Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида яшовчи эркак чўкиб кетган дўстини хотирлаш вақтида чўкиб ўлди. Бу ҳақда «Sterlitamak.ru» портали хабар бермоқда.
30 апрель, якшанба куни тўрт эркак 2016 йилнинг август ойида чўкиб ўлган дўстига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Оқдарё (Белая) соҳилига келди. Эркаклардан бири иссиқ ҳаво туфайли чўмилишга қарор қилди.
Қайд этилишича, 35 ёшли эркак қирғоқдан, тахминан, 10 метр сузганидан кейин чўка бошлади. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)