АҚШнинг Массачусетс штатида, Биллерике шаҳрида Jeep Cherokee машинасининг автомобиль аукциони чоғида оломон устига ҳайдаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда, CBC’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа маҳаллий Lynnway аукционини ўтказиш чоғида рўй берди. Jeep бино эшиги ёнида деворга урилди.
Полициянинг тахминича, воқеа бахтсиз ҳодисадир. Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари айни пайтда воқеани теракт дейишга асос йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Журналистларнинг билдиришича, машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Аукцион ходимларининг CBC’га ҳикоя қилиб беришича, ишчилардан бири машина рулига ўтириб, уни олиб қўяётганида бошқарувни қўлдан чиқарган. Ҳайдовчи кекса инсон бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)