Туркия расмийлари танишувлар ва тўйларга бағишланган телевизион шоулар тақиқланганини маълум қилди. Шунингдек, мухолифат билан алоқадорликда гумон қилинган 4 мингга яқин давлат хизматчиси ишдан бўшатилди, деб хабар беради TJournal.
Ҳукумат телевидениедаги реклама ва кўрсатувларда дўст ва турмуш ўртоғи қидириш маласи тилга олиниши мумкин эмаслигини белгилади.
«Ахлоқ-одоб, оилавий қадриятлар ва болалар тарбиясига хизмат қилувчи кўрсатув ва сериалларни рағбатлантириш лозим», — дейилади ҳужжатда.
Туркия бош вазирининг ўринбосари Нўъмон Қуртулмуш муносабатлар ҳақидаги кўрсатувлар «оила институтидан воз кечишга чақириши, уни муқаддаслик ва олийжанобликдан маҳрум этиши»ни таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Туркияда «мамлакат президенти имижини қора рангларда кўрсатиш»да айбланиб Wikipedia тақиқланган эди.
Изоҳ (0)