Қоҳира жиноят суди 2003 йилдан буён Мисрда ҳаракат қилган террорчи гуруҳнинг уч нафар етакчисини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда, прокуратура вакилларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, жиноятчилар осиб ўлдирилиши кўзда тутилган. Улардан бири ҳали қўлга олинмаган бўлиб, сиртдан ҳукм қилинди.
Етакчилар орасида гуруҳнинг бевосита асосчиси Ваҳди Гунайм ҳам бор.
Экстремистик гуруҳнинг яна беш аъзоси умрбод қамоққа ҳукм қилинди.
Ҳукм узил-кесил бўлиб, апелляция имконияти йўқ.
Изоҳ (0)