28 апрель куни Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Мурожаатларнинг қонуний асоси борлари ҳал қилинмоқда, бироқ қонуний ечими йўқ масалалар бўйича аҳолига тушунтиришлар бериш борасида ҳали анча иш қилиниши керак, шунда фуқаролар мурожаатидан тўла қониқиш ҳосил қилади, такрорий мурожаатлар камаяди, — деди Мирзо Улуғбек тумани прокурори Темур Нормуҳамедов. — Бунинг учун мурожаатни дастлабки кундаёқ атрофлича ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўришимиз керак. Аҳолидан турли масалалардаги қонунбузарликлар, хусусан, баъзи ҳолларда ички ишлар ходимларининг айрим хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзилган аризалар ҳам келиб тушмоқда. Уларнинг баъзиларидаги важлар асосли экани аниқланиб, айбдорларга тегишли чоралар кўрилмоқда».
Сайёр қабулда аҳолининг ҳуқуқий онгини, хусусан, мурожаат маданиятини юксалтириш ҳам долзарб масала экани таъкидланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)