SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск ўзининг янги лойиҳаси – ер ости туннель тизимининг янги тафсилотларини ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Business Insider’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
TED Talk тадбиридаги чиқиши доирасида Маск лойиҳанинг тугалланган варианти қандай кўринишда бўлиши акс этган видеони намойиш қилди.
2016 йилнинг охирида ташкил қилинган The Boring Company лойиҳаси миллиардернинг сўнгги ғояларидан бири саналади. Лойиҳани SpaceX муҳандиси Стив Дэвис бошқармоқда. Компания дастлаб Лос-Анжелесда ер ости туннеллар тармоғини яратмоқчи.
Илон Маск томонидан намойиш қилинган видеода йўл четидаги махсус платформа олдига ҳайдаб келинган машина пастга тушишини кўриш мумкин. Шундан кейин платформа ер ости туннель тизими бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди.Платформа тезлиги соатига 200 километргача етиши кўзда тутилган. Платформа устида турган автоулов эса умуман ҳаракатланмайди. Сафар якунида автомобиль юқорига кўтарилади ва ҳайдовчи машинани одатий йўл бўйлаб ўзи ҳайдаб боради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)