Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШни КХДР билан ўйнашиб ўтирмасликка, унинг фойдасига иш қилиб қўймасликка, Ким Чен Иннинг «бутун дунёни йўқ қилиш»дан иборат орзуси амалга ошишига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Филиппин етакчиси яқин вақт ичида америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан Корея инқирозини муҳокама қилишини, ўша чоғда Пхеньян Вашингтон устидан кулишига йўл қўймаслик учун чоралар кўришини таъкидлаб ўтди.
Дутерте Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги ихтилофни «ўйинчоқ ўйнаш»га ўхшатди.
«Йигитча (Ким Чен Ин) бутун дунёни йўқ қилмоқчи, шунинг учун у қувонмоқда. У нуқул илжайиб юрибди», — хулоса қилди Филиппин президенти.
Изоҳ (0)