Венгрия бош вазири Виктор Орбан қўшни Сербия чегарасида муҳожирлар оқимига қарши қад кўтараётган тўсиқларнинг иккинчи чизиғи қурилиши битирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«155 километр узунликдаги ва 3 метр баландликдаги ушбу тўсиқ ҳар қандай одамлар оқимини тўхтатади», — деди у маҳаллий радио эфирида 28 апрель куни.
Шунингдек, у Европа Иттифоқи миграцион инқирозни бартараф қилиш масаласида Туркияга хайрихоҳ муносабатда бўлиши лозимлигини таъкидлади.