Россиянинг Томск шаҳри фуқаролари ёнаётган балкондан сакрашга мажбур бўлган 9 ёшли болани реклама баннери ёрдамида ушлаб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг Томск вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати «Интерфакс»га хабар берди.
Ёнғин 27 апрель куни содир бўлди. 7-қаватдаги квартиранинг балкони ёнаётган эди. Воқеа гувоҳлари балконда болани кўриб, реклама баннерини узиб олди ва уни тортгач, бола баннер устига сакради. Ўт ўчирувчилар 14 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этди.
Бола сакраганидан кейин шифохонага етказилди, у ҳушини йўқотмаган.Томск вилояти бўйича Соғлиқни сақлаш департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, бола ўрта даражадаги шикастлар билан шифохонага етказилган.Томск вилояти бўйича Россия ФВВ Бош бошқармаси матбуот хизмати
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)