Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Пётр Порошенко телефон орқали мулоқот олиб боришда давом этмоқда. Бу ҳақда, «Коммерсантъ» газетасига манбаларига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, Путин ва Порошенко апрель ойининг биринчи ярмида телефонлашган, икки давлат етакчиси ярим ҳазил оҳангида суҳбат олиб борган.
Манбаларга кўра, икки президентнинг охирги телефон суҳбати 20 дақиқа давом этиб, Украина томони ташаббусига кўра амалга оширилган эди. Улар Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди.
Бу борада ҳеч бир томон расмий маълумот тарқатгани йўқ. Бунинг асосий сабаби — икки президентнинг рақибларига турли айбловлар учун важ бермасликдир.
Газета маълумотларига қараганда, 2017 йил бошидан буён икки президент жами тўрт марта телефон орқали суҳбатлашган.
Изоҳ (0)